Қўшма Штатлардаги университетларнинг бирида отишма содир бўлди
АҚШнинг Мичиган университетида юз берган отишмада камида уч киши ҳалок бўлди, беш киши яраланди. Бу ҳақда Euronews нашри хабар бермоқда.
Полиция университетга қуролли ҳужум уюштирган шахснинг ўз жонига қасд қилганини маълум қилмоқда.
«Ушбу ҳодисада гумонланувчининг жасади Мичиган университети кампусидан топилган. Ҳақиқатан ҳам гумонланувчи ўз жонига қасд қилган», – дейди университет қўриқлаш хизмати ходими Крис Роузман ОАВ учун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Жабрланганлар орасида оғир ярадорлар ҳам бор, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун курашмоқда.
Маълум бўлишича, иккита ўқотар қуроли бўлган 43 ёшли эркак душанба куни кечқурун Шарқий Лансингдаги университет асосий кампусида отишма содир этган. Унинг Мичиган университети билан ҳеч қандай алоқадорлиги йўқлиги айтилмоқда.
Ҳозирча қуролли ҳужум уюштирган шахснинг мақсади номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter