Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшма Штатларда қанча ўзбекистонлик таҳсил олаётгани айтилди

Қўшма Штатларда қанча ўзбекистонлик таҳсил олаётгани айтилди

АҚШнинг 1919 йилдан буён юритиб келинадиган Халқаро таълим алмашинуви бўйича очиқ эшиклар ҳисоботи Қўшма Штатлардаги халқаро талабалар ва олимлар ҳамда чет элда таҳсил олаётган америкалик талабалар тўғрисида маълумот берди.

Ҳисоботнинг сўнгги сонларидан бирида АҚШ олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эллик талабаларнинг 1949-1950 йиллардан то ҳозирга қадар бўлган сони ҳақида маълумот берилади.

Унга кўра, 1949 йилда океанорти мамлакатида жами 246 минг 43 нафар хорижлик талаба бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2022-2023 ўқув йилида 1 млн 57 минг 188 нафарни ташкил этган.

Охирги маълумотларда келтирилган рақамларга таянилса, хорижлик талабаларнинг ярмидан кўпи Хитой ва Ҳиндистон фуқароларидир.

Ўзбекистондан АҚШга бориб таҳсил олаётганлар эса илк марта 1994 йилда қайд этилган. Ўша даврда Қўшма Штатларда ўқиётган талабалар сони 109 нафарни ташкил қилган. Ҳозирда эса 1 минг 89 нафар ўзбекистонлик АҚШнинг турли таълим муассасаларида таълим олмоқда.

Шунингдек, айни пайтда океанорти давлатида Қозоғистондан 2 минг 440 нафар, Қирғизистондан 705 нафар, Тожикистондан 170 нафар, Туркманистондан 299 нафар, Афғонистондан 682 нафар, Россиядан эса 4 минг 913 нафар киши АҚШда таҳсил олмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг