Қорабоғдаги даҳшатли портлашда 125 киши ҳалок бўлди
Қорабоғдаги ёқилғи юк машинаси портлаши оқибатида камида 125 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда ҳудуд расмийларига асосланиб Sputnik Armenia хабар бермоқда.
«125 қурбоннинг жасади Қорабоғдан Aрманистонга етказилган, уларнинг шахсини аниқлаш ҳали бошланмаган», — дейилади хабарда.
Шунингдек, портлашда жабрланганларнинг 67 нафари Aрманистон шифохоналарда эканлигини маълум қилинди. Уларнинг аксариятининг саломатлиги ўта оғир деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон Қорабоғда операция бошланганини эълон қилди. Натижада тан олинмаган республика таслим бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter