Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорабоғда қанча арман миллатига мансуб аҳоли қолгани айтилди

Қорабоғда қанча арман миллатига мансуб аҳоли қолгани айтилди

Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудида 50 дан 1000 нафаргача этник арманлар қолгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда БМТнинг минтақадаги сўнгги 30 йилдаги биринчи миссияси хабар қилди.

БМТ миссияси якшанба куни эрталаб гуманитар эҳтиёжларни баҳолаш учун етиб келган. Миссия аъзолари Хонкендининг бўм-бўшлигидан ҳайратда қолишди, дейилади хабарда.

Дам олиш кунлари Aл-Жазира телеканали томонидан кўрсатилган кадрларда шаҳарнинг бўш марказий майдони ахлат ва ташлаб кетилган болалар аравачаси ва скутерлари акс этган.

Aввалроқ Aрманистонга Қорабоғдан 100 мингдан ортиқ этник арманлар кўчиб келганини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон ҳудудда аксилтеррор операция бошланганини эълон қилди. Шунга қадар Қорабоғда 120 мингдан зиёд арман аҳоли борлиги айтилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг