Қорабоғда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони маълум қилинди
Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиёти чоғида россиялик 6 нафар тинчликпарвар аскар ҳалок бўлди. Бу рақам Озарбайжон Бош прокуратураси томонидан маълум қилинди, деб хабар берди «РИА Новости».
Қайд этилишича, россиялик ҳарбийларни ўққа тутганликда гумон қилинган шахслар қўлга олинган.
Шунингдек, қўл остидагилари тинчликпарвар кучларни ўлдиришда гумон қилинаётган Озарбайжон Қуролли кучлари корпуси қўмондони ҳам ўз вазифасидан четлаштирилган.
20 сентябрь куни Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий амалиёти чоғида ўққа тутилган россиялик тинчликпарварлар ҳалок бўлгани маълум бўлганди. Хабар қилинишича, уларга ҳужум Жанятоғ қишлоғи ҳудудида содир этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter