Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорабоғ тўлиқ Озарбайжон тасарруфига ўтди

Қорабоғ тўлиқ Озарбайжон тасарруфига ўтди

Арманистон Озарбайжон талабларини қабул қилиб, ҳудуддан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди.

Қорабоғ мудофаа армияси тўлиқ қуролсизлантирилади, қурол-яроғ ва оғир техника ҳудуддан олиб ташланади, деб хабар бермоқда тан олинмаган республиканинг ахборот штаб-квартираси.

Шунингдек, Арманистон армияси бўлинмалари Россия тинчликпарвар контингенти жойлаштирилган ҳудуддан ҳам чиқиб кетилади.

21 сентябрь куни Қорабоғ аҳолиси турмуш тарзини таъминлаш масаласида Озарбайжон ҳукумати билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Озарбайжон Қорабоғда «аксилтеррор ҳаракатлари»ни бошлади. Маълумотларга кўра, «аксилтеррор» операцияси натижасида Қорабоғда 27 киши ҳалок бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг