«Қонга — қон»: Беларусда ўлим жазоси ижро этилди
Беларусь суди Александр Осипович устидан чиқарган ҳукм 17 декабрь куни ижро этилди: икки аёлнинг қотили ўлдирилди.
Бобруйсклик Осипович 26 ва 27 ёшли аёлларни, бирини пичоқ билан, бирини болға билан уриб, ўлдирган эди.
Маҳкум ўлим ҳукми ўқиб эшиттирилганидан сўнг Беларусь Олий судига апелляция берган, аммо суд ҳукмни ўз кучида қолдирган эди. Кейинчалик Осипович Беларусь президенти номига ҳам мурожаат йўллайди, бироқ давлат раҳбари унинг «бир қошиқ қонидан кечиш»ни истамаган.
Маълумот учун: Беларусь — Европадаги ўлим жазоси қўлланилувчи ягона мамлакат. 1996 йили масалани умумхалқ референдумига ҳам қўйишган ва беларусларнинг 80,5 фоизи ўлим жазосини ёқлаб овоз беришган. Аксарият халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар Беларусдан ўлим жазосини бекор қилишни талаб қилиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter