Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қодиров танқид қилган Россия Қаҳрамони қўмондонликдан четлатилди – ОАВ

Қодиров танқид қилган Россия Қаҳрамони қўмондонликдан четлатилди – ОАВ

Украинадаги Марказий кучлар гуруҳи қўмондони генерал Лапин истеъфога чиққани эълон қилинди.

РБК ва The Moscow Times манбаларига таяниб хабар беришича, генерал-полковник Александр Лапин Украинадаги Россия қўшинлари маркази гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилган.

Александр Лапин 2017 йилда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўмондони бўлганди. У Украинада бошқарган «Марказ» қўшинлари гуруҳи Луганск вилоятини эгаллаганди.

Ёзда президент Владимир Путин Лапинга Россия Қаҳрамони унвонини берганди.

Рамзан Қодиров сўнгги бир ой ичида Лапинни икки марта танқид қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг