Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қироличанинг қўриқчиси обрўли гвардияга доғ туширди

Қироличанинг қўриқчиси обрўли гвардияга доғ туширди

Фото: «Coldstream Guards»

Вазифаларидан бири Буюк Британия қироличаси Елизавета II қароргоҳини қўриқлаш ҳисобланадиган Колдстрим гвардияси ҳарбий хизматчиси гиёҳванд моддалар сақлагани учун ҳисбга олинди. Бу ҳақда бугун, яъни 31 июль куни «Daily Mail» хабар берган.

Нашрнинг маълум қилишича, элита бўлинма гвардиячиси 28 июль куни қўлга олинган. Полиция гумонланувчи хизмат қилаётган Сент-Жейм саройида гвардиячига мўлжалланган ванна хонада кокаин изларини топган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳарбий хизматчининг хонаси билан машинасини тинтув қилишган ва унинг буюмлар орасидан бешта халтача кокаин ва тўртта халтача кетамин топишган.

Британия армиясида гвардиячининг ҳибсга олинганлигини тасдиқлашган, бироқ бошқа изоҳ беришдан бош тортишган. Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ҳибсга олинган шахс вақтинча вазифасидан озод этилган.

Колдстрим гвардияси 1650 йилда Оливер Кромвель буйруғига биноан ташкил этилган бўлиб, Британия армиясининг амалдаги энг қадимги пиёда полки ҳисобланади. Бўлинманинг мажбуриятларига Британия қироллари саройларини, жумладан, Виндзор қасри билан Букингем саройини қўриқлаш киради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг