Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қироличанинг 100 ёшли рицари коронавирусдан вафот этди

Қироличанинг 100 ёшли рицари коронавирусдан вафот этди

Фото: «Entertainmentdaily.co.uk»

Коронавирусга қарши курашда шифокорлар учун миллионлаб фунт стерлинг тўплаган Иккинчи Жаҳон Уруши фахрийси, британиялик Том Мур COVID-19 туфайли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Том «шифохонада оламдан ўтган». Унинг ёнида яқинлари ва қариндошлари бўлган. Буюк Британия қироличаси Елизавета II шахсан марҳумнинг қариндошларига мактуб йўллаб, унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

100 ёшли британиялик 31 январь, якшанба куни шифохонага ётқизилди ва реанимация бўлимига ўтказилди. Мурнинг қизи отаси аввал уйда бўлганлигини, аммо унга кислород аппарати керак бўлиб қолганлигини айтди.

«Сўнгги бир неча ҳафта давомида у пневмониядан даволанди. Ўтган ҳафта эса у COVID-19га топширган таҳлили мусбат чиқди», — деди у.

Июль ойида Буюк Британия қироличаси Елизавета II маблағ тўплаш бўйича эришган ажойиб натижалари эвазига фахрийга рицарлик унвонини берди. Маросим Виндзор қалъаси ҳудудида бўлиб ўтди. Қиролича фахрийнинг елкасига отаси Георг VIнинг қиличини тегизди.

2020 йил апрель ойида — туғилган кунидан икки ҳафта олдин у Tom’s 100th Birthday Walk For The NHS хайрия акциясини ўтказди — Мур махсус юриш мосламаси ёрдамида ўзининг боғини 100 марта айланиб чиқди. Дастлаб синган суягини ва саратон касаллигини даволаган шифокорларга миннатдорчилик билдириш мақсадида бор-йўғи минг фунт стерлинг (тахминан 14 миллион сўм) йиғишни режалаштирганди. Пировард натижада коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ёрдам бериш учун 32 миллион фунт стерлинг (қарийб 460 миллиард сўм) ишлаб топди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг