Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қироличани қасридан чиқишга «мажбур қилишди»

Қироличани қасридан чиқишга «мажбур қилишди»

Фото: «Twitter»

Буюк Британия қироличаси Елизавета II март ойида COVID-19 пандемияси бошлангандан буён илк бор Виндзор қасри ташқарисидаги тадбирда иштирок этди. Ташриф жойи Британиянинг Портон-Даун лабораторияси бўлди, дея хабар берди «Sky News».

Қайд этилишича, у ерга янги энергетик таҳлил марказини очиш учун қиролича билан бирга шаҳзода Уильям ҳам ташриф буюрди. Шунингдек, қироличанинг оила аъзолари Қўшма Қиролликни терроризм ва жиноятчиликдан ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар билан учрашишган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Елизавета II 98 ёшли шаҳзода Филип билан бирга хавфсизлик мақсадида Лондондан Виндзорга кўчиб ўтганди. Букингем саройида 500 киши доимий равишда ишлайди. Лондон марказидан 40 километр узоқликда жойлашган Виндзор қасрида эса 100 киши хизмат кўрсатади. Бу коронавирусни юқтириш хавфини камайтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг