Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиролича Елизавета II яна буви бўлди

Қиролича Елизавета II яна буви бўлди

Фото: «Marieclaire.ru»

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг набираси Зара Тиндолл учинчи марта она бўлди. Ўғлининг туғилиши ҳақида Заранинг турмуш ўртоғи, регби бўйича Aнглия терма жамоаси собиқ капитани Майк Тиндолл Twitterдаги саҳифасида 24 март куни маълум қилди.

Отанинг сўзларига кўра, бола 21 март куни дунёга келган. 3750 кг вазн билан туғилгани қайд этилган. Тиндолл оиласи вакиллари чақалоққа Лукас Филипп деб исм қўйишди. Бола тахтни эгаллаш бўйича навбатда 18-ўринни эгаллади. У Елизавета II нинг ягона қизи малика Аннанинг набираси ва Заранинг ягона ўғли ҳисобланади.

Шу тариқа, Буюк Британия қироличаси 10 марта катта буви бўлди. Aввалроқ, 2020 йил 9 февралда Елизавета II тўққизинчи марта катта буви бўлганди – қироличанинг набираси, Йорк маликаси Евгения қироличанинг биринчи невараси туғилишини маълум қилди.

Бу 30 ёшли малика Евгениянинг биринчи фарзанди. Маликанинг ўзи Британия тахтига меросхўрлик борасида 10-ўринни эгаллайди. У қиролича қизининг ўғли шаҳзода Эндрю ва унинг собиқ рафиқаси Йорк герцогиняси Сара Фергюсоннинг кенжа қизи ҳисобланади.

Малика Евгениянинг ўғли тахтга ўтирувчилар навбатида 11-ўринни эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг