Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон олий таълимида тиббиёт йўналишида бюджет ўринлари кўпайтирилди

Қирғизистон олий таълимида тиббиёт йўналишида бюджет ўринлари кўпайтирилди

Фото: «Med.gov.kg»

Қирғизистон таълим вазирлиги учта олий таълим муассасасида тиббиёт йўналишида бюджетдан қўшимча 90 та ўрин ажратди. Бу ҳақда таълим вазири ўринбосари Нодир Жусупбекова брифингда маълум қилди.

Қирғизистон давлат тиббиёт академияси, Ўш давлат университети ҳамда Қирғизистон-Россия славян университетида бюджет ҳисобидан 70 нафар абитуриент «даволаш иши», 20 нафар абитуриент «тиббиёт-профилактика иши» йўналишида талабаликка қабул қилинади.

Давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган ушбу талабалар келгусида таҳсилни «эпидемиология», «инфекцион касалликлар» ёки «реаниматология» йўналишларида ординатурада давом эттиришлари мумкинлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг