Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон махсус хизматлари халқаро террорчиларни ушлаганини эълон қилди

Қирғизистон махсус хизматлари халқаро террорчиларни ушлаганини эълон қилди

Қирғизистон махсус хизматлари халқаро террорчи ташкилотлардан бирининг уч нафар аъзосини қўлга олиш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия Федерацияси ФХХ билан биргаликда радикал гуруҳга аъзо бўлган халқаро террорчи ташкилот тарафдорларини қўлга олиб, Қирғизистон Республикасига олиб келди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, улар ёшларни ўз сафларига жалб қилиш, ижтимоий тармоқларда террорчилик ғоясини тарқатиш билан шуғулланган.

Гумонланувчиларнинг исм-шарифлари, шунингдек, улар мансуб бўлган террор ташкилотининг номи айтилмаган. Ҳозирда тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг