Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғиз-ўзбек чегараси масаласи ечилса, яна 6-7 та ўтказиш пунктлари очилади

Қирғиз-ўзбек чегараси масаласи ечилса, яна 6-7 та ўтказиш пунктлари очилади

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарани делимитация ва демаркация қилиш тугагандан сўнг 6-7 тадан ўтказиш пунктларини очади.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров парламентдаги чиқишида маълум қилди.

Маълум бўлишича, Қирғизистон президенти парламентга депутатларни қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишувни қўллаб-қувватлашга ишонтириш учун келган.

– Агар муаммони бугун ҳал қилмасак, эртага бундай муваффақиятли келишувга эриша олмаслигимиз мумкин.
Баъзи депутатлар Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси масаласини кейинга суринглар, деяпти. Бу тўғри эмас. Қўшни давлатлар аҳолиси кўпайиб бормоқда. Ер масаласини бугун ҳал қилиш керак, – деqди Жапаров.

Қайд этилишича, агар келишув бугун ратификация қилинса, Бишкек ва Тошкент 300 км дан ортиқ узунликдаги чегарани делимитация қилишни якунлаши мумкин.

Маълумот учун, бугунги кунда икки давлат чегарасида жами 15 та назорат пункти мавжуд. Аммо кўпчилик ҳозир ишламаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг