Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси миллат секинроқ қаримоқда?

Қайси миллат секинроқ қаримоқда?

Фото: depositphotos.com

Жорий йилда халқаро олимлар гуруҳи тадқиқот ўтказиб, дунёнинг турли давлатлар аҳолиси қанчалик тез қаришини баҳолашди. Ушбу маълумотлар «The Lancet» илмий журналида чоп этилган.

«Рамблер»нинг ёзишича, тадқиқот чоғида кексайган сари кўпроқ намоён бўладиган ва яхши яшашига халақит берадиган хасталиклар ҳисобга олинган (юрак-қон томир тизими касалликлари, Паркинсон хасталиги, эшитиш қобилияти ёмонлашиши, катаракта, Альцгеймер, юраётганда йиқилиш натижасида олган жароҳатлар). Тадқиқот 1990 — 2017 йиллар давомида олиб борилган.

Бу ўринда японларга ҳавас қилсак арзийди — уларда қаришнинг илк аломатлари ўртача 76 ёшда намоён бўлади. Швейцария, Франция, Сингапур ва  Қувайтдаги кўрсаткичлар ҳам шунга яқинроқ: қариш 75 ёшдан кейин билина бошлайди.

Жинслар ўртасидаги тафовутга келсак, аёллар эркаклардан кўра секинроқ қаришади. Сабаби — эволюцияга кўра, аёл мияси эркакларникига қараганда секинроқ кексаяди. Чунки улар қариб-қартайгунча келажак авлод тарбияси билан машғул бўлишади!

Бу борада кимнинг омади чопмаган? Қариш белгилари бошқаларга қараганда биринчи бўлиб Папуа-Янги Гвинея аҳолисида қайд этилади — 45 ёшда! 50 ёшдан сўнг эса Афғонистон, Вануату, Маршалл ва Соломон ороллари аҳолисида сезилади.

Қариш жараёнининг дунё бўйича ўртача кўрсаткичи 65 ёшни ташкил этади.

Яхши янгилик: 1990 йилдан буён бутун дунё бўйича кексаликка оид касалликлар туфайли ўлим даражаси камайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг