Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси миллат қандай «Алло» дейди?

Қайси миллат қандай «Алло» дейди?

Телефон қўнғироқлари ҳозирги кунда асосий вақт ўғрисига айланиб қолган. Ҳар куни кимдир қўнғироқ қилади, унга жавобан «алло» деб жавоб берамиз. Хўш, бошқа миллатларда бу сўзни қандай айтишади?

Ўзбекистонда унинг муқобили бор: лаббай, эшитаман. Бу сўзларда кўпчилик фойдаланади. Балки ўз она тилини ҳурмат қилгани учундир, балки ажнабий сўзни ишлатишни истамаганидандир. Шунингдек, қўшни Тожикистон одамлари ҳам шундай сўзларни ишлатишади.

Арманистонда телефон мулоқоти «лсум эм», яъни «слушаю», деб бошланади.

Болқон яриморолида, боснияликлар, серблар, хорватлар ва черногорияликлар «молим» деган сўзни ишлатади.

Германияда эса инглиз тилидан илҳомланиб «хеллоу» дейишади, орада «я» — «ҳа», деб фамилияларини ҳам айтишади.

Нидерланд ва швейцарияликлар «хой» деб номланган дўстона саломлашувни маъқул кўришади.

Юнонлар «эмброс» — «олға» ёки «паракало» — «илтимос» каби талқинлардан фойдаланишади.

Исроил халқи эса ўша машҳур «шалом» деган саломлашув сўзини ишлатади, бунинг маъноси «тинчлик» дегани.

Испанияда гўшакни кўтарган томон «дига» ёки «дигаме», дейди, яъни «гапиринг» маъносида.

Италянлар телефон қўнғироғига «пронто» — «тайёр» деб жавоб беришади.

Хитойда одамлар мулоқотни «вэй» — «гапиринг» деб бошлайдилар.

Энг қизиқ талқин Кореяда экан, улар «ебосэе», яъни «бу ёққа қаранглар» деб жавоб беришади.

Мексикада эса қўнғироғингизга «буэно» деб жавоб беришади, унинг маъноси «яхши» дегани.

Турклар «эфендим» деб гўшак кўтаришади, бу «тақсирим, афандим» деган маъноларда қўлланилади.

Кунчиқар юрт вакиллари японлар телефонга «моси-моси» деб гапиришади, бу «гапираман» деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг