Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қатъий карантин: Буюк Британия ёлғончиларни 10 йилгача қамамоқчи

Қатъий карантин: Буюк Британия ёлғончиларни 10 йилгача қамамоқчи

Буюк Британия коронавирус хавфининг кучайиши ва мамлакатда касаллар сонининг кескин ошиши туфайли  карантин қоидаларини кучайтирмоқда. 

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хенкокнинг айтишича, қироллик ҳудудига киришда ёлғон гапирган сайёҳ 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Унга кўра Британияга киришдан олдин «қизил рўйхат»даги давлатларга ташриф буюрган одамлар ҳақиқатни яширса ёки COVID-19 учун махсус тўлдириладиган анкетада бу ҳақда маълум қилмаса 10 йилгача қамалади.

Шунингдек, COVID-19 учун мажбурий тестдан ўтмаганлар 1000 фунт жарима билан жазоланади. Қироллик ҳудудида карантин қоидаларини бузган фуқаро учун 5 минг, такроран қоида бузганлар учун эса 10 минг фунт миқдорида жарима солинади.

Ҳозирда Буюк Британия ҳукумати COVID-19-19 қизил мамлакатлар рўйхатига 33 давлатни киритган.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Қироллик ҳудудида коронавируснинг иккита янги мутацияси аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг