Қамоқхонада қонли тўқнашувлар юз берди – Эквадор
Эквадордаги ахлоқ тузатиш муассасасида бир-бирига душман гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлишди. Бу ҳақда «ВВС» хабар бермоқда.
Матбуотнинг маълум қилишича, Гуаякиль шаҳридаги Литорал қамоқхонасидаги жангларда камида 68 киши ҳалок бўлган, уларнинг барчаси маҳбуслардир. Полиция бинодан ўқотар қуроллар, портловчи моддалар ва пичоқларни топди. Расмийлар қамоқхона устидан назоратни тиклаганликларини айтишди.
Қайд этилишича, колонияда 700 га яқин маҳбус бор. Эквадор президенти Гильермо Лассо ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва тартибсизлик ҳисобига кун кўраётган мафияга қарши янги чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.
Бу Эквадор қамоқхонасида биринчи марта қонли жанглар бўлаётгани йўқ. 30 сентябрь куни маҳбуслар ўртасидаги тўқнашувларда юздан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ўшанда президент Лассо тартибни тиклаш ва янги ҳодисаларнинг олдини олиш учун мамлакат пенитенциар тизимида 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter