Россияда мухолифатчи Навалний заҳарлангани айтилмоқда
Россиянинг амалдаги раҳбарияти танқидчиси ва мухолифати бўлган блогер Алексей Навалний заҳарланишда гумон қилиниб, реанимацияга ётқизилди.
Навалний кетаётган Томск- Москва самолёти шошилинч қўндирилган.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш Твиттерида ёзган.
Унинг кўра, Навалний ҳушсиз ҳолда госпиталга ётқизилган.
Ярмишнинг тахминича, Навалний заҳарланган. Лекин у эрталаб фақат чой ичганди, дейди матбуот котиби.
Қолган тафсилотлар ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter