Путиннинг барча сайловлардаги натижалари (рақамлар)
Владимир Путин 1999 йилнинг 31 декабрида, Борис Ельцин муддатидан олдин истеъфога чиққанидан сўнг, Россия президенти вазифасини бажаришга киришган.
Биринчи президентлик сайловида (2000 йил 26 март) Путин 52,94 фоиз овоз билан биринчи турда ғалаба қозонади.
Иккинчи президентлик сайлови 2004 йилнинг 14 мартида ўтказилади: бу сафар Путин 71,31 фоиз овоз билан «иккинчи муддат»ни қўлга киритади. Ўша йилнинг 7 майидан лавозимини бажаришга киришади.
Ўртада танаффус: 2008 йилнинг 7 майидан 2012 йилнинг 7 майига қадар — Дмитрий Медведев Россия президенти.
2012 йилнинг 4 мартида ўтказилган Учинчи президентлик сайловида Путин, расмий маълумотларга кўра, 63,6 фоиз овоз тўплаб, биринчи турда ғалаба қозонади.
2018 йилнинг 18 мартидаги Тўртинчи президентлик сайловида Путин ўша пайт учун рекорд — 76,69 фоиз овоз тўплаб, амалини сақлаб қолади.
2018 йилнинг 25 май куни Путин 2024 йилдаги президентлик сайловида қатнашмаслигини эълон қилади ва буни Констутиция талаблари билан изоҳлайди. Бироқ 2020 йилнинг Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича референдум ўтказилади. Ўша ўзгартишлардан сўнг Путин 2024 йилги ЯНГИ САЙЛОВда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Ва ниҳоят, Бешинчи президентлик сайлови бугун, 17 март куни якунига етиб, дастлабки (экзит-пол) натижалари эълон қилинмоқда. 87,86 фоиз! Путин ҳамма рекордларини янгиламоқда!
Путиннинг овозлари:
- Биринчи президентлик сайлови — 52,94 фоиз;
- Иккинчи президентлик сайлови — 71,31 фоиз;
- Учинчи президентлик сайлови — 63,6 фоиз;
- Тўртинчи президентлик сайлови — 76,69 фоиз;
- Бешинчи президентлик сайлови — 87,86 фоиз (экзит-пол).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter