Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путиннинг ашаддий танқидчисига яна 13 йиллик жазо «илиниши» кутилмоқда

Путиннинг ашаддий танқидчисига яна 13 йиллик жазо «илиниши» кутилмоқда

Москванинг Лефортово суди мухолифатчи, президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навалнийни янги фирибгарлик ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Суд иши 22 март куни тушдан кейин бошланди.

«Навалний фирибгарлик, яъни алдаш йўли билан ўзгаларнинг мол-мулкини ўғирлаш билан шуғулланган», — дея ҳукм ўқиган судя Маргарита Котова.

Судя, шунингдек, терговчиларнинг сўзларига кўра, «фирибгарлик йўли билан жабрланувчилар ва олинган пуллар ҳақидаги маълумотлар»ни ҳам ўқиб чиқди.

Навалнийга 13 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Навалний илк бор 2021 йил январида қамалган эди. Ўшанда Германиядан қайтган мухолифатчига шартли жазо ҳақиқийсига алмаштирилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг