Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин МДҲ мамлакатлари билан муносабатларга эътиборни кучайтиришга чақирди

Путин МДҲ мамлакатлари билан муносабатларга эътиборни кучайтиришга чақирди

Фото: РИА Новости

РФ президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан тезкор йиғилишда таъкидлашича, Россия МДҲ мамлакатлари билан муносабатларга катта эътибор қаратиши керак. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Путиннинг айтишича, у молия вазири Антон Силуанов билан Россиянинг янги сиёсий даврида бу масалага кўпроқ эътибор қаратиш, бу иш барча жабҳаларда, жумладан, ташкилий томонлама қандай амалга оширилиши тўғрисида гаплашган.

Бу мавзу ташқи масалаларда Россия учун истиқболли саналади, деди Путин.

13 май куни Путин Россия Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан, тузилма раҳбариятида кадрлар алмашинувидан сўнг, илк тезкор йиғилишни ўтказди.

Путин 12 май куни «Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Котиби тўғрисида»ги фармонни имзолаган, ушбу лавозимга илгари мудофаа вазири лавозимида бўлган Сергей Шойгу тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг