Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Зеленский ноябрда Индонезияга боришади — элчи

Путин ва Зеленский ноябрда Индонезияга боришади — элчи

Украина президенти Владимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин шу йилнинг ноябр ойида юзма-юз келиши мумкин. Гап шундаки, ҳар икки президент Индонезиядаги саммитида қатнашишга розилик берган.

Бу ҳақда The National Индонезиянинг БААдаги элчиси Ҳусин Багисга асосланиб хабар берди.

«Иккаласи (қатнашишга) рози. Мураккаб вазият. Мамлакатлар раҳбарлари, ортиқча босим юзага келмаслиги учун, алоҳида меҳмонхоналарда жойлаштирилади. Шу масалада бош қотиряпмиз», — деди элчи.

Путин ва Зеленский Балидаги саммитга боришса, бу уларнинг Рсосия-Украина уруши бошланганидан буён биринчи марта бир жойда пайдо бўлишини англатади.

Лекин Зеленскийнинг офиси унинг G20 саммитидаги иштирокини ҳозирча тасдиқламади. «Якуний қарорга ҳали келинмади», — деди матбуот котиби Сергей Никифоров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг