Путин Пашинянни Қорабоғни Озарбайжонга беришга мажбурламаган – Лавров
Қорабоғнинг Озарбайжон таркибига кириши тўғрисидаги қарор Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг бевосита иштирокида қабул қилинди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди.
«2020 йил ноябрида урушни тугатиш бўйича келишувлар қачон имзолангани, Путин Пашишянни Қорабоғни Озарбайжонга беришга мажбурлагани ҳақидаги гаплар ёлғон. Ушбу келишув Қорабоғ тинчликпарвар контингентнинг ҳудуди эканлиги ва Қорабоғнинг якуний мақоми бўйича мулоқот давом этиши ҳақида умумий тушунча борлиги айтилади,
Кейин, Пашинян Прагадаги навбатдаги Европа саммитида Арманистон ва Озарбойжон 1991 йилги чегаралар доирасида бир-бирини тан олиши ҳақида ҳужжат имзолади - бу масала ёпилди.
Ўша ҳужжат Арманистон Қорабоғда яшовчи арманлар тақдиридан хавотирда эканлигидан далолат бермаган. Аммо бизнинг тинчликпарвар кучларимиз бу вазиятда қўлларидан келганини қилмоқда», — дея таъкидлади Россия ТИВ раҳбари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter