Путин олти йилда қанча пул ишлаб топгани очиқланди
Россия сайлов комиссияси маълумотларига кўра, амалдаги президент Владимир Путин олти йил давомида 67,5 миллион рубл ишлаб топган.
Гап иш ҳақи, депозитлар ва қимматли қоғозлар бўйича даромадлар, пенсиялар ва мулкни сотишдан тушган пуллар ҳақида бормоқда. Унинг банк ҳисобларида 54,4 миллион рубл бор.
Президентнинг Санкт-Петербургдаги квартираси (77 кв.м) ва гаражи (18 кв.м.), учта машина ва тиркамаси ҳам мавжуд.
Шунингдек, Путиннинг номинал қиймати Санкт-Петербург банкида 11,81 рубл бўлган 230 та акцияси кўрсатилган.
Таъкидлаш керакки, Путиннинг бойликлари ҳақида турли гап-сўзлар юради. Жумладан, россиялик мухолифатчи Алексей Навалний унинг Геленжикдаги қасри ҳақида суриштирувни эълон қилган ва видео 100 миллиондан ошиқ кўрилганди.
Эслатиб ўтамиз 29 январ куни Россия сайлов комиссияси Владимир Путинни мустақил номзод сифатида бўлажак сайловлар учун рўйхатга олганди. Сайловлар 2024 йил 15-17 март кунлари бўлиб ўтади.
Агар Путин бу сайловларда ютса камида 2030 йилгача ҳокимиятда қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter