Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ЖАРга боради

Путин ЖАРга боради

Фото: «Gazeta.ru»

Россия президенти Владимир Путин Жанубий Африка Республикасида ташкил этиладиган БРИКСнинг ўнинчи саммитида қатнашади, дея хабар беради «Gazeta.ru».

«Шу йил 26-27 июль кунлари Россия президенти Владимир Путин ЖАРда ўтказиладиган БРИКСнинг ўнинчи саммитида иштирок этади. Юбилей саммити ишчи йиғилишида Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикалари раҳбарлари БРИКС доирасидаги турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик ва унинг истиқболларини кўриб чиқишади», – дейилади хабарда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий муҳим масалалар кун тартибидан ўрин олади.

Аввалроқ Россия савдо-саноат палатаси раиси Сергей Катырин БРИКС ишчи кенгаши транспорт соҳасида инфратуизлмани амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги ва суғурта масалаларини муҳокама қилади, дея хабар берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг