Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин чақирув ёшини оширишга розилик берди

Путин чақирув ёшини оширишга розилик берди

Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазирлигининг чақирув ёшини 30 га ошириш таклифини қўллаб-қувватлади, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков.

«Концепциявий жиҳатдан бу ғоя давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган, аммо бу ғоянинг тафсилотлари ҳақида Мудофаа вазирлигидан маълумот олиши керак», қайд этди Песков.

Мудофаа вазири Сергей Шойгу 2022 йил декабрь ойида Путин иштирокида бўлиб ўтган департаментнинг якуний ҳайъатида чақирув ёшини босқичма-босқич 18 ёшдан 21 ёшгача, ёш чегарасини эса 30 ёшгача оширишни таклиф қилган эди.

11 январь куни Давлат Думасининг Мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов 2023 йил 1 апрелдан бошланадиган чақирув вақтида 30 ёшгача бўлган фуқаролар армияга чақирилишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг