Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин йил ҳисобидан илк хорижий сафарига чиқди

Путин йил ҳисобидан илк хорижий сафарига чиқди

Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига борди. Бу Россия раҳбарининг жорий йилдаги илк хорижий сафари бўлиб, у МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади.

12 октабр куни эрта тонгда Владимир Путиннинг самолёти Бишкек аэропортига қўнди. Россия раҳбарини Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров кутиб олди.

Расмий ташриф доирасида Россия президенти Садир Жапаров билан музокаралар олиб боради, шунингдек, МДҲ саммитида иштирок этади.

Давлат раҳбарларининг Кант шаҳрида КХШТ авиабазаси очилганининг 20 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг