Путин Байденнинг ҳақоратли сўзларига жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путин уни ҳақоратли сўзлар билан «сийлаган» АҚШ раҳбари Жо Байденга жавоб қайтарди.
«У менга: «Володя, яхши, раҳмат, менга кўп ёрдам бердинг», деб айтолмайди. Биз у ерда нима бўлаётганини ички сиёсий нуқтаи назардан тушунамиз ва бу реакция мутлақо адекват, демак, мен ҳақ бўлиб чиқдим».
Давлат раҳбари, шунингдек, Байденнинг сўзларига қарамай, у АҚШ президенти сифатида Россия учун афзаллигича қолаётганини айтди.
Путиннинг қайд этишича, Россия томони ҳар қандай Америка етакчиси билан ҳамкорлик қилади.
АҚШ президенти чоршанба куни Сан-Францискода ўтказилган тадбир чоғида Россия президентини «crazy SOB», яъни «ақлдан озган ... боласи» деб атаганди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Байденнинг сўзларини «аҳмоқона ва АҚШ учун шармандалик» деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter