Пул ундириш учун ўзини ўлганга солган эркак рафиқаси ва болаларининг вафотига сабаб бўлди
Хитойда суғурта фирибгарлиги йўлида ўзини ўлганга солган эркакнинг хотини ўзи ва икки боласининг жонига қасд қилди, дея хабар беради «Haber7.com».
Хе фамилияли 34 ёшли кишининг машинаси дарё бўйида ҳалокатга учраган ҳолда топилган. Ҳайдовчининг ўзи эса топилмаган.
Эркакнинг турмуш ўртоғи эрини ҳалок бўлган, дея ўзи ва икки боласи билан биргаликда кўлга сакраган.
Ўтган ҳафта полиция ходимлари Хени Хунан шаҳрида қўлга олишган. У суғурта бўйича фирибгарлик ҳамда қасддан товарга зарар етказишда айбланмоқда.
Хе шу йил сентябрь ойида 1 миллион юан (145 минг АҚШ доллари) миқдорида ҳаётни суғурталовчи полис сотиб олган. «Voice of China» радиосининг хабарига кўра, Хе вафот этса, унинг хотини шунча миқдорда суғурта бадали олиши керак эди. Шу боис у ўзини ўлганга солган. Унинг юз мингдан зиёд қарзи бўлганлиги айтилмоқда.
Шу йилнинг 11 октябрь куни Хенинг уйи яқинидаги кўлдан унинг 31 ёшли рафиқаси, 4 ёшли ўғли ва 3 ёшли қизининг жасадлари топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter