Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Минглаб қурбонлар» — Пригожин яна шов-шувли баёнот берди

«Минглаб қурбонлар» — Пригожин яна шов-шувли баёнот берди

«Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати бўлинмалари Бахмут учун жангларда 20 мингга яқин одамни йўқотди, уларнинг ярми маҳбуслар эди, — деди Евгений Пригожин.

Пригожинга кўра, умумий ҳисобда хусусий ҳарбий ширкатга 50 минг маҳбусни ёлланган. Умуман олганда, Aртемовск учун жангларда контракт аскарлари билан бирга «вагнерчилар»дан  35 минг киши қатнашган.

«Операция давомида мен 50 минг маҳбусни танладим, уларнинг 20 фоизи ҳалок бўлди. Бизга шартнома бўйича келганлардан ҳам шунча одам вафот етди», деди Пригожин.

Украина Қуролли кучлари томонидан 50 минг аскар ҳалок бўлди, яна 50-70 минг нафари яраланди, дея қўшимча қилди у. Бироқ бу маълумот расмий тасдиқлангани йўқ.

Россия бу урушдаги йўқотишларни ўтган йилнинг сентябридан бери очиқламайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евгений Пригожин қурол-аслаҳа етишмаётгани сабаб, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга мурожаат қилиб, уларни сўкиб ташлаганди. Путинга яқин тадбиркорнинг парда ортидаги фаолияти ҳақида ҳам маълумот берган эдик. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг