Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар глобал исишнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирди

Олимлар глобал исишнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирди

Олимлар фаразларига кўра, глобал исиш яқин орада ердаги ҳаётни чидаб бўлмас даражага келтириб қўяди. Бу ҳақда Phys.org маълум қилди.

Мутахассисларнинг фикрича, АҚШдаги «Ўлим водийси»дан Яқин Шарқ ва Ҳиндистондан Саҳрои Кабиргача бўлган одамлар аллақачон ўта ноқулай ҳароратда яшамоқда.

Иқлим бўйича эксперт Зик Хаусфазер, ушбу ҳолат экстремал ҳодисаларнинг тез-тез содир бўлишига олиб келишини таъкидлаган. Шундай қилиб, Калифорниядаги «Ўлим водийси»да ёзда ҳарорат Целсий бўйича 54.4 даражага етган. Бу замонавий тарзда тартибга солинган Ердаги энг юқори кўрсаткичдир. Мақолада айтилишича, АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NOAA) 2021 йил июл ойи рекорд даражадаги иссиқ йил бўлганини маълум қилган.

Ҳароратнинг кўтарилиши кучли қурғоқчилик, ўрмон ёнғинлари, бўронлар ва сув тошқинларига олиб келади. Иссиқ ҳаво кўпроқ қишлоқ хўжалигига зарарли таъсир кўрсатиши ва одамлар учун ўлим хавфи янада ортишига олиб келади.

Ҳароратнинг икки даражага кўтарилиши туфайли дунё аҳолисининг ярми ҳар беш йилда бу каби салбий ҳодисалардан азият чекади, дея хулоса қилган олимлар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг