Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон президенти жиддий операцияни бошидан ўтказди

Қирғизистон президенти жиддий операцияни бошидан ўтказди

Фото: 24.kg

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сўнгги пайтларда Садир Жапаров қуёшдан сақлайдиган кўзойнагини ҳатто ёпиқ хонада ҳам ечмаслигини пайқаб қолишди.

У коронавирусга қарши вакцина қабул қилганида ва Қирғизистоннинг «Олтин» заргарлик заводи МЧЖ раҳбари билан учрашув пайтида ҳам кўзойнагини ечмаган.

«Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров яқинда кўзини операция қилдиргани учун ёпиқ хонада қуёшдан сақлайдиган кўзойнак тақишга мажбур»,деди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Жапаровга пастки қовоқ энтропиони ташхиси қўйилган бўлиб, у жарроҳлик аралашувини талаб қилади.

Энтропион (кўз қовоқлари қайрилиши) — қовоқ ва киприкларнинг чеккаси кўз олмасига қайрилиб қоладиган касаллик. Бу кўзнинг доимий таъсирланиши, мугуз парда яраси ва эрозияси, конъюнктива томирларига санчилиши, кўз ёшланишига олиб келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг