Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди ва сўроққа чақирилди

Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди ва сўроққа чақирилди

Фото: «azattyk.org»

Қирғизистоннинг 2011-2017 йиллардаги президенти Алмазбек Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди. Мамлакат парламенти сайтида бу борада тегишли ҳужжат матни эълон қилинган.

Аввалроқ, Атамбаев президентларнинг дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган эди. Шундан сўнг, малакатда собиқ раҳбар тарафдорларининг намойишлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, Атамбаевга президентлик вақтида бир қанча жиноятлар содир этиш айблови қўйиляпти. Коррупция, мансабни суистеъмол қилиш, жиноятчи Азиз Батукаевнинг озодликка чиқарилиши шулар жумласидан.

«24.kg» нашрининг хабарига кўра, собиқ президент ички ишлар органига сўроққа ҳам чақирилган. Аммо у гувоҳ сифатида боришдан бош тортган.  Собиқ раҳбар барча ишларнинг қонуний доирада амалга оширилишини талаб қилмоқда.

 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг