Олимлар: Ер юзида янги океан пайдо бўлади
5-10 миллион йилдан сўнг Африканинг шарқий қисмида тектоник ёриқлар натижасида янги океан юзага келиши мумкин, дейди америкалик ва британиялик олимлар. Бу ҳақда «NBC News» хабар берган.
2005 йилда Эфиопия ҳудуди саҳросидаги Афар ҳафзаси қайд этилган. Унинг узунлиги 56 километрни ташкил этади. Британиянинг Лидс университети олими Кристофер Мурнинг сўзларига кўра, бу жойдаги континентал рифт океаник рифтга айланади.
Калифорниядаги Санта-Барбара университети геофизиги Кен Макдональднинг фикрича, ёриқ пайдо бўлгач миллион йиллардан сўнг Аден кўрфази ва Қизил денгиз Шарқий-Африка рифт водийсини сувга чўктиради. Бунинг натижасида янги океан юзага келади. Африканинг шарқий қисми эса ўз навбатида алоҳида кичик қиътага айланади, дея таъкидлайди олим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter