Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Португалия «Сайёҳлик Оскари»ни қўлга киритди

Португалия «Сайёҳлик Оскари»ни қўлга киритди

Фото: «Simpletravel»

Португалия «World Travel Awards 2018»нинг бош «Саёҳлик Оскари» билан мукофотланди. Мамлакат 2018 йилдаги «Энг яхши сайёҳлик йўналиши» деб топилди. Энг кўп сайёҳлар ва сайёҳлик бизнеси вакиллари шу мамлакатга овоз беришди. Бу ҳақда «Евро пульс» хабар берди.

Португалия пойтахти Лиссабон бир йўла иккита номинацияда мукофотланди: «Саёҳатлар учун энг яхши шаҳар» ҳамда «Дам олиш кунини ўтказиш учун энг яхши йўналиш» — сайёҳликнинг шу тури европалик ёш туристлар орасида урфга айланган. «Энг яхши орол йўналиши» сифатида Португалиянинг Мадейру архипелаги эътироф этилди.

«Маданий туризм йўналиши»да Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ғолиб бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг