Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Португалия ички ишлар вазирининг машинаси уриб юборган ишчи оламдан ўтди

Португалия ички ишлар вазирининг машинаси уриб юборган ишчи оламдан ўтди

Фото: «Вести»

Португалия шарқидаги Эвора шаҳри яқинидаги А6 трассасида мамлакат ички ишлар вазирининг машинаси одам уриб кетди. Ҳодиса 18 июнь куни юз берган.

Маҳаллий ОАВга кўра, ИИВ раҳбари Эдуардо Кабрита хизмат машинасида Порталегредан хизмат сафаридан қайтаётган бўлган.

Йўлни таъмирлаётган 43 ёшли эркак транспорт воситаси уриб кетиши оқибатида олинган жароҳатлардан вафот этган.

Нохуш воқеага доир барча тафсилотлар ўрганилмоқда, тергов бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг