Украинада Порошенкони топа олишмаяпти
Украина президенти Пётр Порошенко 30 июлдан буён иш жойида кўринмаяпти, дея хабар бермоқда «News.ru». Давлат раҳбари таътилга чиққан бўлиши мумкин, аммо бу ҳақда расмий маълумотлар берилмаган.
Президентнинг қаерда экани борасида уч хил таҳмин қилинмоқда. Унинг оила аъзоларини Испанияда кўришган ва давлат раҳбари ҳам ўша ерда бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Италиянинг Сардиния ороли яқинида эса Порошенконинг дўстларидан бирининг яхтасини кўришган. Президент ҳам ўша ерда яхтада дам оляпти деган таҳминлар ҳам бор. Учинчи вариант эса — президент Украинада дам олмоқда.
Охирги марта Порошенко омма олдида 28 июль куни кўринган. Шундан сўнг президентнинг сайтида фақат унинг янги қонунларни имзолаётгани ҳақидаги хабарлар эълон қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter