Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Петро Порошенкога қарши «сиёсий таъқиблар» бўйича иш очилди

Петро Порошенкога қарши «сиёсий таъқиблар» бўйича иш очилди

Фото:«Вести»

Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси (НАБУ) собиқ президент Петро Порошенкога қарши сиёсий таъқиблар бўйича иш очди. Бу ҳақда унинг адвокати Иля Новиковга таяниб, «НВ» хабар берди.

Таъкидланишича, собиқ президентни «сиёсий таъқиб қилиш» вазифаси Давлат тергов бюросининг (ГБР) собиқ раҳбари Роман Туба олдига қўйилган.

Порошенко 14 та жиноий ишда қатнашиши назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, у икки ҳолатда гумон қилинувчи сифатида рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, собиқ президент Петро Порошенкога нисбатан жиноий ишни ёпилиши ҳақидаги суд қарори ҳам мавжуд.

Аввалроқ, Порошенко Германия орқали Испанияга йўл олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг