Полша иқлим вазири ишхонаси ва уйида ҳароратни пасайтирди
Полша иқлим ва атроф-муҳит вазири Анна Москва ишхонаси ва уйидаги ҳаво ҳароратини 19 даражагача туширди.
Вазирнинг айтишича, электр энергияси харажатларини камайтириш учун у ишхонаси ва уйидаги ҳароратни атайин пасайтирган.
У ўзи раҳбарлик қилаётган идора кун тартибида харажатларни иқтисод қилишда ёрдам берувчи чоралар рўйхати борлигини таъкидлади.
«Масалан, кечаси вазирлигимизда вентиляциялар ўчирилади. Ўйлашимча, бу вақтинчалик иқтисод қилишмас, балки яхши амалиётга айланади», — деди у.
Полшада 2023 йил 1 январидан янги қонун кучга кирди. У давлат органлари раҳбарларига ўзларининг қўл остидаги объектларда электр энергияси сафини 10 фоиз камайтириш мужбуриятини юклайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter