Польшада президентлик сайлови натижаси аниқ бўлди
Анжей Дуда Польша президенти сифатида фаолиятини давом эттиради. Экзитполнинг ўзидаёқ у иккинчи муддатга сайлангани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китоблар Анжей Дуда сайловчиларнинг 50,4 фоиз овозини олганини кўрсатди. Унинг рақиби — «Фуқаролар коалицияси» мухолифатчилари номзоди Рафал Тшасковский 49,6 фоиз овоз тўплади.
Бугун, 13 июль куни Польша давлат сайлов комиссияси сайлов натижаларини расман эълон қилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter