Польшада грипп туфайли 28 киши ҳаётдан кўз юмди
Польшада мавсум бошлангандан бери оддий грипп вируси туфайли қарийб 30 киши ҳалок бўлди, дейди Польша Соғлиқни сақлаш вазири Лукаш Шумовский «RMF FM» радиостанцияси эфирида.
Ҳозирга қадар Польшада бирорта ҳам коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмади.
«Польшада ушбу мавсумнинг ўзида 28 киши гриппдан вафот этди. 11 минг киши шифохонага ётқизилди», — дейди Шумовский.
Польшалик вазир COVID-19 коронавируси ҳақида тўхталар экан, «вирусни юқтирганлар жиддий касал бўлса керак», деган фикрни илгари сурган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter