Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Politico: Хитой Украинанинг сўровини рад этди

Politico: Хитой Украинанинг сўровини рад этди

Хитой Украинанинг Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида  Владимир Зеленский ва Хитой бош вазири Ли Цян ўртасида учрашув ўтказиш ҳақидаги сўровини рад этди, деб ёзади Politico ўз манбаларга асосланиб.

«Украина етакчилари шу ҳафта Швейцарияда Хитой расмийлари билан учрашиш истагини билдирди, бироқ президент Владимир Зеленский ўйлаган режа амалга ошмади», — дейилади матнда.

AҚШнинг юқори мартабали мулозимига кўра, делегациялар Швейцариядаги форумда бўлган пайтда Пекин вакили Киевнинг учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосини рад этган. 

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи расмийси сиёсий ассоциация Хитойни Зеленский билан тўғридан-тўғри алоқа қилишга чақирганини, чунки Бош вазир Ли Цян билан учрашув «ижобий қадам бўлишини» таъкидлади.

Украина вакили Politico нашрига берган интервюсида бу маълумотни рад етиб, «делегация жадвали бўйича Хитой расмийлари билан ҳеч қандай учрашув бўлмаганини ва Киев ҳеч қачон бундай учрашувни сўрамаганини» айтди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага ҳужумига қарамасдан Хитой Москва билан ижобий алоқаларни сақлаб қолмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг