Полиция маҳбусни янглишиб турмадан озод қилди ва уни яна ҳибсга олди
Американинг Огайо штати ҳукумати яқинда қўшимча айбловлар қўйилган маҳбусни янглишиб турмадан озод қилишди ва кўп ўтмай уни яна ҳибсга олишди. Бу ҳақда «Лента» хабар берди.
31 ёшли Тэллеон Стефон Бразил ўғрилик, машина олиб қочиш, ноқонуний ўқотар қурол сақлаш каби бир қанча айбловлар билан ҳибсга олинган ва жазога маҳкум этилган. У Огайо штати турмасида жазо ўтаётганди.
14 январь куни Огайо ҳукумати Портсмут шаҳрида шериф идорасига олиб келинади. У ерда Бразилга гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда қўшимча айбловлар эълон қилинади. 21 январь куни полициячилар гаров эвазига Бразилни бехосдан озод қилишади. Қариндошлари уни Мичиган штати, Детройт шаҳрига олиб кетишади.
30 январь, пайшанба куни Огайо ҳукумати Мичиган ахлоқ тузатиш муассасаси Департаментига хато қилганликларини маълум қилишади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари Бразилнинг оиласи билан боғланиб, уни турмага қайтаришни талаб қилади. Бироқ маҳкум хабарни эътиборсиз қолдиради.
1 февраль, шанба куни кечаси Бразил Детройтдаги уйида ҳибсга олинади. Унга такрорий қамоқдан қочишга уриниш билан боғлиқ қўшимча айблов эълон қилиниши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter