Покистонда кўмир конининг ўпирилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Покистон ғарбидаги Белужистон вилоятида кўмир конининг ўпирилиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Кўмир конида портлаш содир бўлган. Портлашнинг сабаби ҳануз номаълум. Портлаш туфайли кон ўпирилган. Шу пайтда конда 13 киши бўлган. Конлар бўйича бош инспектор Ифтихор Аҳмаднинг айтишича, ҳозиргача етти кишининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланган.
Айни дамда портлаш сабаблари ўрганилмоқда. Шу билан бирга конда қолган 6 кишини қидириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Уларнинг тақдири ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter