Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Грецияда ёнғин 500 уйни вайрон қилди

Грецияда ёнғин 500 уйни вайрон қилди

Фото: «Global Look Press»

Афинанинг шарқий қисмидаги ўрмонларда юзага келган ёнғин сабабли 500 та уй вайрон бўлди, 200 та автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда «News.ru» хабар бермоқда.

«Талофотлар жуда катта», — маълум қилди шаҳар мэри Рафина Эвангелос Бурнус ЭРТ телерадиокорпорацияси эфирида.

Унинг қўшимча қилишича, айни дамда одамларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Уларни Греция Соҳил қўриқлов кемалари бошқа туманларга кўчирмоқда.

23 июль куни бошланган ёнғинлар Афинани шимол, ғарб ва шарқ томондан ўраб олган. Кучли шамол ўт ўчоғини сўндиришга йўл қўймаяпти. Тутунлар сабаб халқаро аэропорт иш тартиби бузилган, автомагистраллар ёпилиб қолган, темирйўл йўналишларида ҳам узилишлар рўй бермоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг