Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Элчининг шубҳали ўлими

Элчининг шубҳали ўлими

Фото: «Neputevie.ru»

Кипрнинг Руминиядаги элчиси Филиппос Критиотис Бухарестдаги ўз қароргоҳида ўлик ҳолида топилди, полиция шубҳали ўлим юзасидан иш очди.

«Кипрнинг Бухарестдаги элчиси шаҳар марказидаги қароргоҳида ўлик ҳолида топилди. Полиция «шубҳали ўлим» бўйича иш қўзғатди. Энди унга кўра дипломатнинг ўлими текширилади», — дея хабар берди «Mediafax» агентлиги полиция маълумотларига таяниб.

Дипломат шанбадан якшанбага ўтар кечаси вафот этгани аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у юрак касаллигидан қийналган, бироқ ўлимининг аниқ сабаби мурда ёриб кўрилганидан кейингина маълум бўлади.

«Бухарестда тўсатдан вафот этган элчи Филиппос Критиотиснинг ўрнини тўлдириш мушкул. Унинг оиласига чуқур таъзиямизни изҳор этамиз»,дейилади Кипр ТИВнинг «Facebook»даги саҳифасида чоп этилган хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг