Перунинг собиқ президенти АҚШда қўлга олинди
Перунинг собиқ президенти Алехандро Толедо Перу бош прокуратурасининг талаби билан АҚШда ҳибсга олинди.
«Бош прокуратура шуни маълум қиладики, собиқ президент Алехандро Толедо Манрике бугун эрталаб АҚШда экстрадиция бўйича талаб юзасидан ҳибсга олинди», — дейилади прокуратуранинг твиттердаги хабарида.
Перу суди Қўшма Штатлардан бошпана топган Толедога нисбатан коррупцияга доир жиноятлари учун 18 ойлик қамоқ жазосини сиртдан белгилаганди. Собиқ президент Бразилиянинг «Odenbrecht» компаниясидан пора олишда айбланган.
Калифорния (АҚШ) полицияси Толедони шу йил март ойида ҳам ҳибсга олганди. Аммо бошқа сабаб билан: у маст бўлган ва эртаси куни қўйиб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter