Россия: тирик пенсионер «ўлик жонлар» ҳисобига қўшиб юборилган
Россиянинг Свердловск вилоятида нафақахўр тасодифан анча вақтдан бери «ўлик» эканлигини билиб қолди. У буни банкоматдан пул олмоқчи бўлганида сезган. Қурилма ҳисоб эгасининг вафоти туфайли блокланган картани қайтариб бермаган.
«Эҳтимол, менинг қабрим ҳам бордир. Мен ҳеч нарсани билмасман».
Галина Калашникова нега унинг маоши ва нафақаси картасига тушмаётганини билиш учун бор банкка борганида вафот этгани ҳақида хабар топади.
«Қандай қилиб тирик одамни ўлган деб рўйҳатдан ўтказиш мумкин», — дейди нафақахўр.
Аслида Галина Николаевнанинг адаши - Галина Михайловна Калашникова май ойида оламдан ўтган бўлган. Ўлим бюроси нима учун ўлим тўғрисидаги гувоҳномада, туғилган йили ва ҳатто отасининг исмида бошқа манзил бўлганлигини тушунтириб бера олмаган.
«Нега мени вафот этди деб рўйҳатдан ўтказишганини сўрадим. Улар Тергов қўмитаси ва полицияга борасиз, чунки биз ҳужжатларни полициядан оламиз», деб айтишди.
Полициянинг айтишича, вафот этган нафақахўр ёлғиз яшаган, унинг бирор яқини бўлмаган. Туман полицияси ходимлари шахсий маълумотларини қўшниларининг гап-сўзларидан ёзиб олишган.
«Биз бундай одам борлигини исботлашимиз керак»,— дейди Галина Калашникованинг жияни Елена Марчук.
Расмийлар нафақахўрнинг июн ва июл ойлари учун нафақасини тўлаб беришган. Августдан одатдагидек нафақа ола бошлаши мумкинлигини таъкидлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter